Жаҳон | 14:45 / 18.04.2016
1826
1 дақиқада ўқилади
Афғонистонда сув тошқини туфайли 30дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Кейинги кунларда Афғонистоннинг шимолий қисмида ёғаётган кучли ёмғирлар туфайли юз берган сув тошқинлари камида 31 кишини ҳаётдан олиб кетган. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга асосланган ҳолда Ҳама Пресс хабар тарқатган.
18 апрелга ўтар кечаси Боғлон, Тоҳар, Боғдис ва бошқа шимолий ҳудудларда сув тошқинлари рўй берган.
Манбанинг маълумотига кўра, кучли ёмғирлар Дайкунди вилояти билан мамлакатнинг марказий қисмини боғловчи йўлдаги транспорт қатновини тўхтатиб қўйган.
Хабарда бедарак йўқолганлар ҳам борлиги, лекин уларнинг аниқ миқдори маълум эмаслиги айтилган.