Фан-техника | 21:37 / 18.04.2016
2178
1 дақиқада ўқилади

Android-вирусларнинг сони 40 фоизга ортди

Android мобиль ОТ учун вирусларнинг умумий сони ўтган йилга нисбатан 40 фоиздан ошди. Бу ҳақида Semantec компанияси тармоғининг таҳдидлар бўйича йиллик ҳисоботида хабар берилди.

Маълум бўлишича, 2015 йилда вируслар билан 14 мингга яқин Android-қурилмалар зарарланганлиги қайд этилган. iOS-қурилмалари билан таққосланса, уларда вируслар сонининг ортиши бор-йўғи 9 фоизни ташкил этади. Мутахассисларнинг фикрича, Google операцион тизими дунёдаги кўплаб вирусларга сабабчи бўлди.

Бундан ташқари, мутахассислар нолли кун заифлигининг сони ҳам ўсаётгани ҳақида хабар беришди. Уларнинг сони 2014 йил билан қиёслаганда 125 фоизга (54та заифлик) ортган. Уларнинг кўпчилиги Internet Explorer ва Adobe Flash Player’да кенг тарқалган. Бундан ташқари, энг кўп тарқалган 5та заифликнинг 4таси айнан Flash Player’да топилган.