Фан-техника | 15:38 / 18.04.2016
2498
2 дақиқада ўқилади

Таҳлилчи iPhone-2017 қандай кўринишда бўлиши ҳақида тахмин билдирди

KGI Securities компанияси ходими ва Apple томонидан энг яхши деб тан олинган таҳлилчи Чи Куо iPhone’нинг келгуси кўринишидаги улкан ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлари билан бўлишди.

Куонинг сўзларига кўра, 2017 йилда Apple пўлат қобиқдан шиша корпусли кўринишга ўтади. IPS-дисплей ўрнини эса AMOLED технологияли дисплей эгаллайди. Аналитик Apple қандай қилиб тўлиқ шиша корпусни амалга оширишини батафсил гапирмади. Бироқ компания iPhone телефонларида шиша билан боғлиқ тажрибалар ўтказган - iPhone 4 ва 4s орқа панеллари шишали эди.

Аналитикнинг айтишича, iPhone 7 умуман олганда аввалги икки аждодига ўхшаш бўлади, лекин унинг ортидан чиқадиган девайс катта ўзгаришларга дуч келади. Редизайннинг сабаблари ҳақида мутахассис фикр билдирмади, аммо 2017 йил Apple смартфонлари учун юбилей йилидир.

Минь-Чи Куо Apple компаниясига оид тахминлари ҳақиқатга яқинлиги билан машҳур. Куо iPad Pro ишлаб чиқарилиши, 4,7 дюймли ва 5,5 дюймли экранларга ўтилиши (iPhone 6), iPhone SE ишлаб чиқарилишини ҳам башорат қилган.