18:22 / 18.04.2016
1379

Латвия "совет оккупацияси" туфайли кўрган зарари миқдорини ҳисоблаб чиқди

Собиқ Иттифоқ даврида Латвия иқтисодиётига етказилган зарар миқдорини ҳисоблаш бўйича тузилган махсус комиссия ҳисоб-китобларига кўра, Латвиянинг "совет оккупацияси" (1940-1990 йиллар) туфайли кўрган зарари 185 млрд еврога тенг. Бу ҳақда Delfi хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бундан ташқари демографик зарар (Собиқ Иттифоқнинг бошқа мамлакатларига кўчириб ўтказишлар ёки Европа ва океанортига йўл олишлар) ва атроф-муҳитга етказилган зарарни бир неча ўн миллиард еврога баҳолаш мумкин.

Зарарларни ҳисоблаш бўйича бу комиссия 11 йил олдин ташкил этилганди. 2009 йилда комиссия молиявий таъминотдан маҳрум бўлди ва 2014 йилгача фаолиятини тўхтатиб турди.

Хабарда айтилишича, комиссия стратегик режа ишлаб чиққан. Бу режа 40 йўналишни қамраб олган.

Top