09:58 / 18.04.2016
1314

NYT: АҚШ ИШИДга қарши ҳарбий кампаниясини кенгайтирмоқчи

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти ИШИД жангариларига қарши ҳарбий ҳаракатлр кўламини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

The New York Times нашрига шу ҳақда маълумот берган ҳарбий манбаларнинг айтишича, Вашингтон ИШИДга қарши курашаётган жангчиларни тайёрлайдиган махсус бўлинма ҳарбийлари сонини 50дан 200 нафаргача ошириши мумкин. Тахминларга кўра, улар Мўсул шаҳри ҳудудига юборилади ва Суриянинг Раққа шаҳрини озод этишда жангчиларни тайёрлайди.

Бундан ташқари, АҚШ минтақага қўшимча ҳарбий техникалар юборади. NYT газетаси ёзишича, АҚШ Ироққа Apache русумидаги ҳужумчи вертолётларини юборади.

"Ҳозирча, шу мазмундаги якуний қарор қабул қилинмаган бўлса-да, яқин бирон ҳафтада, бу ҳақда эълон қилиниши эҳтимол", деб ёзади газета.

Бундан аввал, Пентагон раҳбари Эштон Картер, АҚШ маъмурияти ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатлар кўламини кенгайтириш масаласини муҳокама этаётгани ҳақида баёнот берган эди.

Top