18:56 / 18.04.2016
1462

Саудия Арабистонида янги авиакомпания иш бошлайди

Саудия Арабистони авиалиниялари бош директори Солиҳ бин Носир ал-Жасер мамлакатда яна бир ҳамёнбоп Flyadeal авиалинияси пайдо бўлганини билдирди.

Раҳбарнинг айтишича, лоукостер самолёти Жидда шаҳридан 2017 йилнинг ўрталаридан уча бошлайди.

“Flyadeal номли янги компания 2017 йил ўрталаридан фаолият юрита бошлайди ва фақат эконом классда хизмат кўрсатади”, - деди аль-Жасер.

Ушбу авиакомпания ҳам ички ҳам ҳалқаро ҳудудда йўловчиларнинг узоғини яқин қилади.

Top