Жаҳон | 17:56 / 18.04.2016
1493
2 дақиқада ўқилади

Туркия президенти БМТ глобал форумида иштирок этиш учун Бокуга келади

Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған, БМТ цивилизациялар алъянси VII глобал форумида қатнашади. Анжуман 25-27 апрель кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Озарбайжон маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатган.

БМТнинг республикадаги ваколатхонаси матбуот котиби Руслан Исмоилзода форумда альянс бош котиби Пан Ги Мун иштирок этиши мумкинлигини айтган бўлсада, аммо ташкилот ушбу хабарни тасдиқлагани йўқ.

Умуман, вазирлик маълумотларига кўра, анжуман ишида 120дан ортиқ давлатдан келган 2,5 мингдан ортиқ меҳмон қатнашади. Улар орасида президентлар, ҳукумат раҳбарлари ҳамда вазирлар бўлади.

Уч кун давомида юқори лавозимли меҳмонлар кенгаши ва 30га яқин сессия ўтказилиши режалаштирилган. Олий даражадаги йиғилишда Боку декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.

Цивилизациялар альянси — 2005 йили Туркия ва Испания ҳукумат раислари ташаббуси билан ташкил этилган ҳаракат бўлиб, дунёнинг турли сиёсий қутбларга бўлинишига йўл қўймасликни мақсад қилиб қўйган. У, "БМТ бош котиби сиёсий ташаббуси мақомига эга".

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш