Жамият | 16:27 / 18.04.2016
2144
3 дақиқада ўқилади

Умр йўлига боғланиб кетган марафон

Терри Фокс 1958 йилда Канадада таваллуд топган. У 1977 йилда ўнг оёғининг тиззасида оғриқ сезади, ташхис натижалари эса суякларда саратон борлигини кўрсатади.

Шифокорлар унинг оёғини тиззасининг тепа қисмидан кесиб ташлашга мажбур бўлишади. Орадан уч йил ўтгач ёш атлет мамлакатни океандан океанга қадар бўлган қисмигача югуриб ўтишни мақсад қилади. Югуришдан мақсад — онкологик касалликларга қарши курашиш учун ўтказиладиган тадқиқотлар учун жамғарма тўплаш бўлган. Унинг “Ишонч марафони” деб ном олган югуришдан мақсади, ҳар бир канадаликдан бир доллардан олиш эди. У бунга бир йил давомида ҳар куни тайёрланиб борди.

Терри Фокс “Ишонч марафони”ни 1980 йилнинг 12 апрель куни киришди. У бир оёғини Атлантика океанига ботириб, кейингисини Тинч океанига ботиришни ният қилди. У бир кунда 42 км. масофани босиб ўтади. Аммо касаллик авжига чиқиб, оғриқ сеза бошлайди. Аммо шунга қарамай югуришда давом этади.

У марафонни якунлай олмади. Саратон энг юқори даражага чиқади ва у 1980 йилнинг 1 сентябрь куни барини тўхтатишга мажбур бўлади. У югуришни Тандер-Бей шаҳрида якунлади. 143 кунлик танаффуссиз югуришда 5 373 км. масофани югуриб ўтишга муваффақ бўлди. Жумладан, Ньюфаундленд, Янги Шотландия, Принц Эдуард, Нью-Брансуик, Квебек ва Онтарио провинцияларини босиб ўтади. Орадан ўн ой ўтиб, 23 ёшга тўлмаган Терри оламдан ўтади.

1981 йилда 24 миллион доллар маблағ йиғилади. Аммо энг муҳими у бутун жамоатчиликни эътиборини ўзига тортишга муваффақ бўлади. Бугунги кунда Канада ва дунёнинг 50 дан ортиқ давлатида ҳар йили Терри Фокс номи билан марафон ўтказилади. Ундан тушган маблағлар онкологик касалликларни ўрганиш тадқиқотларига сарфланади.

Terry Fox Run якка ўзи кампания ташкиллаштириб энг кўп маблағ йиққан одам сифатида “Генниснинг рекордлар китоби”га киритилган. Ҳозир унинг номидаги фондда 360 млн. доллар маблағ йиғилган.