08:02 / 19.04.2016
1882

АПЛ. 34-тур. «Тоттенҳэм» «Сток Сити»ни йирик ҳисобда енгиб «Лестер»ни таъқиб этишда давом этди

Англия чемпионатининг 34-туридан ўрин олган охирги ўйинда «Сток Сити» «Тоттенҳэм»ни қабул қилди.

«Шпорлар» сафардан 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтишди.

Ўйинда Кейн иккита гол уриб, дубль қайд этган бўлса, Алли ҳам ўз ҳисобига иккита гол ёздириб қўйди.

Мазкур ғалабадан кейин «Тоттенҳэм» ҳисобидаги очколар сони 68тага етди ва «Лестер» билан орадаги фарқ 5тани ташкил этмоқда.

Почеттино шогирдлари кейинги турларда «Вест Бромвич», «Челси», «Саутҳэмптон» ва «Ньюкасл» билан ўйнайди. «Лестер»ни эса «Суонси», «МЮ», «Эвертон» ва «Челси»га қарши баҳслар кутиб турибди.

Англия чемпионати
34-тур
Сток Сити – Тоттенҳэм 0:4 (0:1, 0:3)
Голлар: 0:1 – 9 Кейн, 0:2 – 67 Алли, 0:3 – 71 Кейн, 0:4 – 82 Алли.
Сток Сити – Гивен, Кэмерон, Шоукросс, Волльшайд, Муньеса, Уэлан (Адам, 76), Имбула, Шакири (Хоселу, 46), Афеллай, Арнаутович, Кркич.
Тоттенҳэм – Льорис, Уокер, Алдервейрелд, Вертонген, Роуз, Дайер, Дембеле (Мэйсон, 87), Ламела (Сон Хын Мин, 90), Алли (Шадли, 84), Эриксен, Кейн.

Top