"Челси"нинг ўсмирлар жамоаси иккинчи марта ўсмирлар ўртасидаги Чемпионлар Лигасининг ғолиби бўлди
"Челси"нинг ўсмирлар жамоаси кетма-кет иккинчи марта ўсмирлар ўртасидаги Чемпионлар Лигасининг ғолиби бўлди. Швейцариянинг Ньон шаҳрида, "Коловрей" стадионида ўтган мусобақанинг финалида лондонликлар Франциянинг "ПСЖ" жамоасини 2:1 ҳисобида ютдилар.
"Челси" таркибида голларни Фикайо Томори (10-дақ.) ва Кейси Палмер (61-дақ.), "ПСЖ"да эса Яку Меите (58-дақ.) киритди.
Ўсмирлар Чемпионлар Лигаси 2013/14 йиллардаги мавсумдан ўтказила бошланган. Мусобақа УЕФА Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган клубларнинг ўсмирлар клублари (19 ёшгача) учун яратилган.
"Челси" бу мусобақада иккинчи марта ғолиб бўлди. Ўтган йилги мусобақа финалида лондонликлар Донецкнинг "Шахтёр" клубини 3:2 ҳисобида мағлуб этгандилар. Ўсмирлар Чемпионлар Лигасининг 2014 йилги биринчи мусобақасида "Барселона" ғолиб бўлган.