16:54 / 19.04.2016
1561

«ПСЖ» Жозе Моуриньони жамоа бош мураббийлигига таклиф этди

Лондоннинг «Челси» клуби собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ёзда Франциянинг «ПСЖ» клубини бошқариши ҳам мумкин.

Sky Sports нашри берган хабарга кўра, парижликлар клуби португалиялик мутахассисга бу борада таклиф билан чиққан.

Ҳозирча Моуриньонинг ўзи мавсум якунига етишини ва «Манчестер Юнайтед»даги ваоқеалар ривожи қай йўсинда тус олишини кутиб турибди. Бироқ, шу билан биргаликда фаолиятини давом эттириш учун яна бир вариант сифатида «ПСЖ» таклифини ҳам захирада ушлаб турибди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германиянинг Bild нашри Моуриньо «МЮ» билан шартнома тузиб бўлгани ҳақида хабар берганди.

Top