14:56 / 19.04.2016
1529

Қирғизистон армиясида ўқиш ва ёзишни билмайдиган саводсизлар борлиги очиқ айтилди

Қирғизистон армиясида ўрта таълим ҳақида аттестатга эга бўлишига қарамасдан ўқиш ва ёзишни билмайдиган ҳарбийлар бор. Бу ҳақда бугун – 19 апрель куни “Кылым шамы” жамоатчилик фонди директори Азиза Абдурасулова маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундай аскарларга мониторинг чоғида дуч келинган.

“Биз уларга сўровномаларни тўлдиришга ёрдам берганмиз. Холислик учун айтиш лозимки, саводсизлар саноқли”, - аниқлик киритди Абдурасулова.

2015 йилда ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилиш борасида олиб борилган мониторинг натижасига кўра, сўровномада иштирок этган аскарларнинг 39,8 фоизи ўрта маълумот, 20,7 фоизи – тугаллангамаган ўрта, 19,7 фоизи – ўрта-махсус, 10,5 фоизи – тугалланмаган олий, 9,2 фоизи – олий маълумотга эга.

Ушбу мониторингда 23та ҳарбий қисм қамраб олинган, сўровномада 532 нафар ҳарбий иштирок этган.Қирғизистон армиясида ўқиш ва ёзишни билмайдиган саводсизлар борлиги очиқ айтилди.

Top