Жаҳон | 16:41 / 19.04.2016
1785
1 дақиқада ўқилади

Қуёшда чақнаш юз берди

18 апрель тунида Қуёшда чақнаш қайд этилди, мутахассислар ушбу чақнашни М 6.7 синфига мансуб деб белгилашди. Бу синф чақноқлари ўртача қувватга эга – улар Х-синф чақноқларидан тахминан 10 баробар суст.

NASA мутахассисларининг маълумотига кўра, Қуёшнинг Active Region 2529 зонасида бир ярим ҳафтадан буён доғ кузатилганди. Доғнинг ҳажми катталашиб борди ва Қуёш юзаси бўйлаб тарқалган. Доғ зонасида секин-аста ортиб борган фаоллик чақноқ ҳосил бўлишига– радиоактив нурланишга олиб келди.

Олимларнинг фикрига кўра, чақноқ туфайли Ернинг айрим ҳудудларида радиосигнал узатиш билан боғлиқ муаммолар юзага келган. Шунга қарамай, қуёш радиацияси одамларга таъсир ўтказмайди, чунки сайёра атмосферасидан ўта олмайди.