19:20 / 19.04.2016
2866

Роберт Дауни Эйфель минорасини турли рангларда жилолантирди

Америкалик актёр Роберт Дауни Париж Эйфель минорасини машҳур капитан Америка фильми қаҳрамони Темир одам рангларига бўяди. Содир бўлган ҳодисани YouTube сайтида кўриш мумкин.

Видео 18 апрель куни интернетга юкланган ва уни ҳозирга қадар 500 минг мартадан кўп марта томоша қилинган.

Эйфель минораси – Парижнинг энг кўзга кўринган жойларидан ҳисобланади. Уни яна “темир леди” деб ҳам аташади.

Воқеанинг моҳияти ҳам шунда, гўё "Темир одам Темир аёл билан учрашгандек" талқин этиш мумкин.

Актёт Парижга “Илк қасоскор: Қаршилик” (“Первый мститель: Противостояние”) фильми премьерасига келганди.

Top