Жаҳон | 11:04 / 20.04.2016
2133
1 дақиқада ўқилади
Жангарилар Мисрнинг Синай ярим оролида полициячиларни ўққа тутди
Мисрнинг Синай ярим ороли шимолида жойлашган Шайх Зубайд шаҳрида жангарилар томонидан гранатомёт орқали зарба берилиши натижасида 3 нафар полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.
Шунингдек, 8 нафар киши бу теракт туфайли жароҳатланган. Улар шифохонага етказилган.
Шимолий Синай вилоятида йил бошидан буён жангарилар ҳужумлари оқибатида ўнлаб полициячилар қурбон бўлган. Бу ҳудудда ИШИДга алоқадор гуруҳлар фаолият кўрсатади.
Ҳозирча бу ҳужум учун жавобгарликни ҳеч қайси гуруҳ ўз зиммасига олмади.
Ҳозирда армия бўлинмалари ҳужум уюштирган террорчиларни аниқлаш мақсадида ҳодиса ҳудудини кўздан кечирмоқда.