Иқтисодиёт | 15:32 / 20.04.2016
1704
1 дақиқада ўқилади

WSJ: Американинг энг йирик сармоя банки даромади 60 фоизга тушиб кетди

Американинг Goldman Sachs йирик сармоя банки даромади 2016 йил биринчи кварталида 60 фоизга пасайиб кетди. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Банк чоп этган ҳисоботга кўра, унинг 2016 йил биринчи квартал бўйича даромади 1,14 миллиард доллар ёки ҳар бир акция учун 2,68 долларни ташкил этди. Бу эса ўтган йилнинг шу давр кўрсаткичидан 60 фоизга кам. Ўтган йили банк биринчи кварталда 2,84 миллиард доллар ёки ҳар бир акция учун 5,94 доллар даромад олган.

Бундан ташқари, бу рақамлар 2006 йилдан буён энг паст кўрсаткичдир.

"Бироқ, бу йилги даромад аналитиклар кутганидан юқори бўлди", деб ёзади WSJ.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш