Жаҳон | 12:26 / 21.04.2016
1569
1 дақиқада ўқилади
АҚШда россиялик хакер 9,5 йилга қамалди
АҚШ суди россиялик хакер Александр Панинга (“Грибодемон” ники билан машҳур) 9,5 йиллик қамоқ жазосини тайинлади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Панин банк маълумотларини ўғирлашга мўлжалланган SpyEye дастурини ишлаб чиқишда айбланмоқда. Дастур 253 та молия муассасанинг мижозлари ҳақида маълумот тўплаган. Унинг дастури ёрдамида хакерлар миллионлаб долларни ўғирлашга муваффақ бўлган.
Маълум қилинишича, ушбу дастур ёрдамида АҚШдаги 50 млн.дан зиёд компьютер носоз ҳолатга келтирилган. Суд зарар миқдорини 1 млрд. доллар деб баҳолади.
Маълумот учун: Панин 2013 йилнинг июль ойида Атланта аэропортида ушланган эди.