15:26 / 21.04.2016
1489

ИШИДнинг 440 нафар аъзоси Дамашқ яқинидаги Зумайр шаҳрини тарк этган

ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари Дамашқдан 35 километр масофада жойлашган Зумайр шаҳридан чиқариб юборилган. Бу ҳақда хабар қилган Ливаннинг "Ал-Ахбар" газетасининг ёзишича, турли маълумотларга кўра, 290 нафар жангари ва уларнинг 150 кишидан иборат оила аъзоси, 8та автобусда мамлакат шимоли, Фрот дарёси соҳилидаги Ракка шаҳрига йўл олган. Автокарвонни БМТ ва Сурия қизил яримой жамияти вакилларидан иборат гуруҳ назорат қилиб бормоқда.

Зумайрдаги жанглар, бу ерга Сурия чўлларидан ИШИД жангарилари кириб олгач, апрель ойи бошида авж олиб кетган эди. Жангарилар, шаҳарнинг бир неча мавзесин эгаллаб олган, бошқа жиноий тўдаларнинг аъзолари ҳам уларнинг сафига қўшилган эди. Сурия армияси қўмондонлиги, тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлмаслиги учун воситачилар ёрдамида қуролли бўлинмаларни олиб чиқиш бўйича келишувга эришган. Бундан аввал, террорчилар гаровга олган фуқароларни, хусусан, цемент заводининг 340 нафар ишчисини озод этишган эди.

20 апрель куни, Сурия армияси қуршовга олган Забаданий ва Мадая шаҳарларидан жангариларни чиқариб юбориш бўйича келишувнинг учинчи босқичи амалга оширилган эди. 250 киши БМТ карвони кузатуви остида мухолифат назоратидаги Идлиб провинциясига чиқариб юборилган эди.

Умуман, асирларни алмашиш, тинч аҳолини кўчириш ва жиноий тўдалар аъзоларини чиқариб юбориш келишувига асосан, жами 1,2 минг жангарига хавфсиз йўл тақдим этилади. Жангарилар ҳам, ўз навбатида, Идлибдаги иккита шиа маҳалсида истиқомат қилувчи 12 мингга яқин фуқаронинг кўчиб кетишларига изн берган.

Top