22:29 / 21.04.2016
1613

Жеймс Бонд ҳақидаги фильмлар режиссёри вафот этди

Британиялик кинематограф Гай Хэмилтон 93 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда Sky News нашри.

Режиссёр жосус 007 Жеймс Бонд ҳақида 4 та фильм: "Голдфингер", "Бриллиантлар ҳамиша", "Яша ва ўлишга ижозат бер" ва "Олтин тўппончали одам" фильмларини суратга олган.

"Мен буюк режиссёр Гай Хэмилтоннинг вафоти ҳақидаги янгиликдан жуда қайғудаман", деб ёзди твиттерда Бонд ролини ижро этган актёрлардан бири Рожер Мур.

Марҳум режиссёрнинг машҳур ишлари орасидан, шунингдек, "Британия учун кураш", "Наварондан 10-отряд", "Берлиндаги дафнлар" каби фильмлар ҳам ўрин олган.

Top