Каниза ҳамкасблари Озодбек Назарбеков, Райҳон ва Мунисанинг ўғрилиги унинг ҳиқилдоғига келганини билдирди
“Darakchi.uz” сайтининг маълум қилишича, куни кеча хонанда Каниза 28 апрель куни “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтадиган концерти ва никоҳ тўйи олдидан матбуот анжумани ўтказган.
Ушбу матбуот анжуманида хонанда томонидан қизиқарли саволларга жавоблар ва аввал айтилмаган фактлар ҳавола этилиб, ҳамкасблари Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева, хонанда Муниса Ризаева ҳамда “Беном” гуруҳларига нисбатан ўз эътирозларни билдириб ўтган.
Яъни Канизанинг таъкидлашича юқорида номлари келтириб ўтилган хонандалардан Муниса Ризаева “Аммаси холаси” таронасидаги ковушлар кийиш ғоясини кўчирганлиги, Райҳон эса “Ғарибим, табибим” сўзлари билан қўшиқ куйлаганлигини, Озодбек Назарбеков эса етим фарзанд ноласи каби қўшиқ мавзусини ўғрилаганлиги, “Беном” гуруҳи ҳам “Холаси-аммаси” қўшиғи мусиқаси йўналиши, клипи ижодий жараёнларидаги ўғрилик эканлигини маълум қилган.
Каниза тароналари юқоридаги ижодкорлар томонидан сўзма-сўз ёки мусиқа томонидан айнан ўғирланмаган бўлса-да, ғоя, йўналиш, мавзу томонидан бир хил эканлигини иддао қилган.
Каниза юқорида номлари келтирилган ижодкорларга ўзлари мукаммал ижод қилишларини, унинг қўшиқлари, йўналишлари ва у топган мавзулардан ўғриламасликларини, бу нарса унинг ҳиқилдоғига келганини айтиб ўтган.