Обид Асомов концертда ўзига Аваз Охунга нисбатан Озодбек Назарбековнинг ҳазиллари кўпроқ ёққанини эътироф этди
Обид Асомов ўзининг инстаграмдаги саҳифасида Озодбек Назарбековнинг концерти ҳақидаги фикрларини ёзиб қолдирди.
“Озодбек Назарбеков концертига таклиф килган эди, бордим. Рости, концертга тушишни унча ёқтирмайман. Футболда захирадаги ўйинчи майдонга туша олмай, хуноб бўлиб ўтирганини кўрганмисиз? Менда ҳам ана шу ҳолат бўлади. Лекин кеча очиғи юракдан дам олиб барча ғуборларим чиқиб кетди. Ким нима деса десин, лекин у санъат осмонининг энг юқори қаватига чиққани тасодиф эмаслигини яна бир карра исбот қилди. Энг муҳими, концертда сохталик йўқ, ҳаммаси юракдан”, — деб ёзади сўз устаси.
Шунингдек, у изоҳнинг давомида: “Даврани [Озодбекнинг] ўзи бошқарди. Аваз [Охун] укамиз хафа бўлмасин: концертга қизиқчининг кераги ҳам йўқ экан — мен Озодбекнинг ҳазилларига кўпроқ кулдим”, — дея қўшимча қилди.