07:00 / 21.04.2016
1280

Техасдаги сув тошқинларида 8 киши ҳалок бўлди

Жорий ҳафтада АҚШнинг Хьюстон шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида келиб чиққан сув тошқинлари 8 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Бу ҳақда 20 апрелда маҳаллий ҳокимият вакиллари маълум қилишди.

Кўпчилик ҳалок бўлганлар жасади сув тагида қолиб кетган автомобиллар ичидан топилган. Одамлар автомобиллардан чиқа олмай, чўкиб кетганлар. 1,1 мингга яқин уй талофат кўрган. Аксарияти денгиз сатҳидан юқорида жойлашган баъзи ҳудудларда кўчалардаги сув баландлиги 48 см ни ташкил қилмоқда. Штат губернатори Грег Эбботт Техаснинг 9 та округини табиий фожиа ҳудуди деб эълон қилди.

Хьюстондаги сув тошқини шаҳарда паст атмосфера босими ҳудудининг сақланиши натижасидир, бунинг ҳисобига Мексика бўғозидан келадиган илиқ ҳаво Техаснинг бир қисми бўйлаб тарқалган.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, яқин кунларда жалалар давом этиши мумкин. Аввалроқ Хьюстон ҳудудига 450-500 мм ёғингарчилик тушгани маълум қилинганди. Бу шаҳар АҚШда аҳоли сони бўйича 4-рақамли шаҳар ҳисобланади. У бу кўрсаткич бўйича Нью-Йорк, Лос-Анжелес ва Чикагодан кейин туради.

Top