Спорт | 16:37 / 21.04.2016
1657
2 дақиқада ўқилади

Зидан: Баъзида Роналдуни олдинроқ алмаштирмаганимдан афсусланаман

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан Испания чемпионати 34-тур доирасидаги «Вильярреал»га қарши учрашувдаги йирик ҳисобдаги (3:0) ғалабадан кейин Криштиану Роналдунинг жароҳати борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Роналду жуда катта ҳажмдаги ишни бажаради, жамоа учун ишлайди — буни ҳамма тан олади. У нафақат голлар уради, балки ҳимояга қайтиб тўпни қайтариб олишда ҳам иштирок этади. Биз бугун ҳимоядан ҳужумга жуда яхши чиқиб кета оладиган жамоага қарши ўйнадик, аммо уларга бугун ҳеч қандай имконият қолдирмадик.

Баъзида Роналдуни олдинроқ алмаштирмаганимдан афсусланаман. Вақт ўтган сари бунга зарурат кўпаймоқда. Аммо у майдонда доим бўлишни истайдиган ва бутун борини ташлаб ўйнайдиган футболчи», — дея таъкидлади Зидан.

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Роналду сон мушакларидан олган жароҳати сабаб майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлганди.