Россия Федерацияси элчиси Владимир Тюрденевнинг маълум қилишича, ўтган йили Россиянинг турли олий таълим муассасаларига тўрт мингдан ортиқ ўзбекистонлик талаба қабул қилинди.
У РФда таълим олувчи талабалар сони бўйича Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллашини таъкидлади. Элчининг фикрича, таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик рус-ўзбек гуманитар ҳамкорлигининг шиддат билан ривожланаётган йўналишларидан биридир.
"Тошкентда мунтазам равишда халқаро таълим кўргазмалари ўтказилди ва уларда албатта Россия олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этаишади", - деди элчи.
Бугунги кунга келиб Россияда Ўзбекистондан 17 минг нафар талаба таҳсил олмоқда.
Тошкентда эса учта Россия ОТМнинг филиаллари фаолият кўрсатмоқда - М.В. Ломоносов номидаги МДУ, Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети ҳамда И.М. Губкина номидаги нефть ва газ Россия давлат университети.