Жаҳон | 14:47 / 22.04.2016
1599
1 дақиқада ўқилади

ЕИ ота-оналар рухсатисиз ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлайди

Европарламент 2018 йилдан 16 ёшга етмаган шахсларга ота-оналарнинг рухсатисиз Facebook, Snapchat ва Twitter ижтимоий тармоқларига рўйхатдан ўтишни тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

eMarketer аналитика компанияси тадқиқотларига кўра, Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчининг ёши 13 ёшдан кам бўлмаслигини талаб қилса-да, 11 ёшдан кичик бўлган ҳар бешта боланинг биттаси ўз саҳифасига эга.

Нашрга кўра, компаниялар ота-оналарнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсати ёки тақиқини олиш усулини ишлаб чиқишлари лозим. Ушбу янги қарор айнан қай йўсинда амалга оширилиши ҳали маълум эмас.

Рўйхатдан ўтиш чоғида мазкур чекловни назарда тутмаган компанияларга дунё бўйича даромадининг 4 фоизи миқдорида жаримага тортилади.