Жаҳон | 08:29 / 22.04.2016
1322
1 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқи янги чегара хизматини яратади

Европа Иттифоқи кенгаши янги чегара ва соҳилбўйи қўриқлаш хизматини яратишни маъуллади, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.

"Бугун биз Европанинг чегара ва соҳилбўйи қўриқлаш хизматини яратиш бўйича келишувга келдик", деб айтди Европа Иттифоқининг миграция ва фуқаролик ишлари бўйича еврокомиссари Димитрис Аврамопулос.

Янги чегара хизматининг яратилиши ҳақидаги қарор Европа Иттифоқининг 28 та давлати ичи ишлар вазирлари иштирокидаги анжуман натижаларига кўра қабул қилинди.

Аввалроқ Еврокомиссиянинг бюджет ва муҳожирлар муаммолари бўйича вице-президенти Кристалина Георгиева Европада қочқинлар муаммосини ҳал қилиш учун қўшимча 15 млрд доллар кераклигини йтганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш