15:44 / 22.04.2016
1553

Ҳиндистонда ҳукм сураётган қурғоқчилик йигитларнинг уйланишига тўсқинлик қилмоқда

"Бу қишлоққа ким ҳам қизини берарди?" Ҳиндистонлик йигит, мамлакатда давом этаётган даҳшатли қурғоқчилик кўлами нақадар жиддий экани хусусида фикрларини шу сўзлар билан изоҳлади.

Мамлакат пойтахти Деҳли шаҳридан 640 км. жанубда жойлашган Читракут тумани Гопипур қишлоғи фуқароларининг айтишларича, сув танқислигининг маҳаллий иқтисодиётга етказган салбий таъсири туфайли уларнинг турмуш қуришлари ҳам мушкул вазифага айланиб бораяпти.

Ҳиндистон ҳукуматининг маълумотларига кўра, 330 миллион киши истиқомат қилувчи ҳудудда давом этаётган аянчли қурғоқчилик, озиқ-овқат муаммоси баробарида шу каби ижтимоий муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда.

Марказий сув комиссияси ҳисоботида қайд этилишича, сўнгги 10 йилдаги кучли қурғоқчилик сабабли, мамлакатнинг 91 та сув ҳавзаси сатҳи энг қуйи даражагача тушиб, улар атиги 29 фоизга сув билан тўлган.

Мамлакатда истеъмол қилинадиган ичимлик сувининг 85 фоизи дарёлар ҳисобига таъминланади, аммо уларнинг сатҳи тобора пасайиб бормоқда, дейилади WaterAid ахборотида.

Top