20:03 / 22.04.2016
1845

Hyundai Elantra "кучайтирилган" седанининг янги суратлари пайдо бўлди

Carscoops портали ихтиёрида Hyundai Elantra’нинг янги "кучайтирилган" модификациясига оид "жосуслик" суратлари пайдо бўлди. Седанни Жанубий Кореядаги автомобиль тўхташ жойида ниқобсиз суратга олишган.

Шунга кўра, «Элантра»нинг янги намунаси Sport деб номланиши маълум бўлган. Суратлардан кўриш мумкинки, унинг бамперлари агрессив кўриниш олган, олд йўл шуъла таратувчиси кичрайтирилган. Ҳавоютгич, орқа диффузори кенгайтирилиб, тутун чиқариш қувури жуфт кўриниш олган.

Седан ёнтомондан юбкалар билан жилоланади, олд ва орқа ташқи ёритқич чироқлари шакли ўзгаради. Бундан ташқари, машина подвескаси янгиланиб, кучайтирилган тормоз механизмлари билан жиҳозланади.

Hyundai Elantra Sport 1,6-литрлик 4 цилиндрли турбо моторга ва камида 200 от кучига эга бўлади. Двигатель олти босқичли механик узатмалар қутиси ёки етти диапазонли автоматик узатмалар қутиси ёрдамида машинани ҳаракатга келтиради. Седан 8 сонияда 100 км. тезликка эриша олади.

Hyundai Elantra Sport’нинг Ж. Кореядаги расмий тақдимоти яқин орада бўлиши кутилаяпти. Шимолий Америкада эса, куз мавсумида ташкил этиладиган SEMA кўргазмаси доирасида мижозлар эътиборига ҳавола этилади.

Top