19:45 / 22.04.2016
1727

McLaren F1 муаллифи ихчам концепт-кар ишлаб чиқди

Афсонавий супер машина McLaren F1 яратувчиси британиялик автомобиль муҳандиси Гордон Мюррей Shell билан ҳамкорликда ўзининг янги T.27 лойиҳаси доирасида янги версиясини ишлаб чиқди. Алмаштирса бўладиган кузов панелига эга микролитражли шаҳарбоп ихчам автомобиль Shell Concept Car номини олди. Бу ҳақда motor.ru сайти хабар берди.

Машина кузовининг узунлиги 2500 миллиметр, эни – 1350 миллиметр, баландлиги – 1600 миллиметр. Қайрилиб олиш айланаси олти метрга тенг. Бензин баки ҳажми - 22 литр, юкхона ҳажми – 160 литр (орқа ўриндиқларни йиққан ҳолатда – 720 литр).

Гото фирмаси Smart’дан 660 кубли уч цилиндрли двигателини меъёрига етказиб ишлаб чиқди. Бунда у 17та таркибий қисм, масалан, поршень, ҳалқа, шатунга қўшимча ишлов берди. Shell айнан шу мотор учун махсус мой ва бошқа мой материалларини яратди. Агрегат 43та от кучига эга. У машинани 15,8 сонияда нолдан соатига 100 километргача тезликка олиб чиқа олади. Максимал тезлик – соатига 145 километр. Ҳар юз километр масофага 2,64 литр ёқилғи сарфлайди.

Чапдан ўнгга: Гордон Мюррей, Хидехито Икебе (Geo Technology бош муҳандиси) ва Боб Мэйнуоринг (Shell инновацион мойли материаллар бўлими муҳандиси). Лойиҳага жами 80дан ортиқ киши жалб этилган.

Top