19:18 / 22.04.2016
1444

Reuters: Дамашқ яқинида ҳарбий самолёт қулаб тушди

Сурия пойтахти Дамашқ шаҳридан жануби-ғарбда ҳарбий самолёт қулаган. Бу ҳақда Reuters агентлиги Суриядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича кузатув кенгаши (Syrian Observatory for Human Rights) маълумотига асосланган ҳолда хабар тарқатган.

Қайд этилишича, самолёт Дамашқ яқинидаги аэропортдан парвоз қилганди. Айни вақтда ҳодиса сабаблари аниқланмаган.

Ҳалокатдан олдин самолёт ИШИД назорати остида бўлган ҳудуд осмонидан учиб ўтган.

Бу ҳалокат туфайли қурбон бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ, учувчиларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

5 апрель куни Сурия ҳарбий ҳаво кучларига тегишли самолёт қулаган, у ИШИД томонидан уриб туширилгани тахмин қилинганди.

Top