Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 10:47 / 22.04.2016
1338
1 дақиқада ўқилади
Хитойдаги химикат моддалар сақланадиган омборда портлаш содир бўлди
Хитойдаги химикат моддалари сақланадиган омборлардан бирида кучли портлаш содир бўлган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар тарқатган.
Аниқлик киритилишича, бу ҳодиса Цзинцзян шаҳрида юз берган. Омборхонада портлашдан сўнг ёнғин келиб чиққан. Омборхона ходимлари эвакуация қилинган.
Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Жабрланувчилар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш