Жаҳон | 09:06 / 22.04.2016
1673
1 дақиқада ўқилади

Япония "стелс" технологиясига эга қирувчи самолётининг биринчи парвозини ўтказди

Япония "стелс" технологиясига эга биринчи қирувчи самолётининг синов парвозини ўтказди, деб хабар бермоқда Япония мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.

Advanced Technology Demonstrator X деб номланган самолёт Нагоядаги аэропортдан ҳавога кўтарилди ва Гифу префектурасидаги ҳарбий-ҳаво базасигача учиб борди.

Таъкидланишича, янги қирувчи самолётнинг фюзеляжи узунлиги 14 метрни, қанотлари қулочи эса 9 метрни ташкил қилади.

Япония тарихидаги биринчи миллий стелс-самолётини Mitsubishi Heavy Industries машинасозлик компанияси яратди.

Самолётни яратиш лойиҳаси 2009 йилда бошланган ва айни вақтда Японияга 335 млн долларга айланди.