17:05 / 23.04.2016
1509

«Рома» Жекони сотиб, унинг ўрнини Фалькао билан тўлдириши мумкин

«Рома» раҳбарияти мавсум охирида Эдин Жекони сотиб юборишни режалаштирмоқда. Унинг ўрни эса «Челси»да ижара асосида тўп сураётган, трансфер ҳуқуқи «Монако» жамоасига тегишли бўлган Радамель Фалькао билан тўлдирилиши мумкин.

Corriere dello Sport сайтида хабар қилинишича, Жеко Хитойга сотиб юборилади.

Бироқ Фалькаони сотиб олиш римликларга осон бўлмаслиги мумкин. Чунки колумбиялик бу тажрибали ҳужумчининг маоши юқори - йилига 7 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, унда Европа Иттифоқи фуқаролиги йўқлиги муаммо келтириб чиқариши мумкин.

Фалькао жорий мавсумда жамоаси сафида АПЛнинг 10та ўйинида иштирок этган ҳамда 1 гол урган. Жеко эса А сериядаги 28 учрашувда майдонга тушиб, 8та гол муаллифи бўлган.

Top