Спорт | 16:41 / 23.04.2016
2206
1 дақиқада ўқилади
Сербия чемпионати учрашуви мухлислардан бирининг ўлдирилиши туфайли бекор қилинди
Сербия чемпионатининг 32-туридан ўрин олган "Борац" – "Црвена Звезда" учрашуви номаълум муддатга кўчирилди. Бу ҳақда "Спортски журнал" хабар берган.
Бу қарор 23 апрелга ўтар кечаси икки жамоа мухлислари ўртасида юз берган тўқнашув вақтида мухлислардан бирининг ҳалок бўлиши туфайли қабул қилинган.
Полиция маълумотига кўра, тўқнашув вақтида меҳмонларнинг 21 ёшли мухлиси Александар Ячимовичга тиғ орқали оғир жароҳат етказилган.
Шунингдек, белградликлар жамоасининг яна бир мухлиси жароҳатланган ва шифохонага олиб кетилган.
Жамоаларнинг учрашувининг янги муддати 2 клуб вакиллари ҳамда лига раҳбарияти иштирокида ўтказиладиган маслаҳатлашувдан кейин белгиланади.