20:29 / 23.04.2016
1745

Windows Phone'даги смартфонлар сотуви бир йилда 73 фоизга камайди

Microsoft компанияси 2016 йилнинг январида бошланиб, мартида тугаган учинчи молиявий чораги учун ҳисобот берди. Ушбу давр мобайнида Windows Phone бошқаруви остида 2,3 миллион смартфон сотилди, бу эса ўтган йилги кўрсаткичга қараганда 73 фоизга кам. Таққослаш учун мисол, 2015 йилнинг учинчи молиявий чорагида 8,6 миллион Lumia смартфонлари сотилган. Бу Microsoft компанияси бир ойда атиги 750 000 телефон сотмоқда деган гап.

Шуни қайд этиш лозимки, сўнгги пайтларда Microsoft савдоси кескин тушиб кетди, агар вазият ўзгармаса, унда икки чоракдан кейин у умуман йўққа чиқиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, Microsoft компаниясининг асосий муаммоси Windows Phone ва Windows 10 Mobile учун янги иловаларнинг деярли чиқмаётганлигидадир. Ишлаб чиқарувчилар эса бу платформани қўллаб-қувватлашни оммавий тўхтатганлар, чунки компания уларни қўлламаяпти ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратмаяпти.

Top