17:19 / 23.04.2016
8804

Хитойда 2 оёқли бузоқча туғилди

Апрель ойи ўртасида Хитойнинг Юньань провинциясида 2 оёқли бузоқча туғилган. Бу воқеа маҳаллий халқ орасида машҳурликка эришган.

Унинг олд оёқлари йўқ ва юра олмайди.

CCTV телеканали хабарига кўра, агар унинг хўжайини ғамхўрлик қилмаганида жонивор сувсизлик ва очликдан нобуд бўларди. Ногирон бузоқча онасини эма олмайди.

Зоологларнинг фикрича, бу ҳодисага турлича сабаблар бўлиши мумкин: ирсий касаллик ёки она сигирни озиқлантиришда ишлатилган моддалар.

Top