Жаҳон | 18:13 / 24.04.2016
2041
1 дақиқада ўқилади
Будапешт ажойиботларини тасвирлаш учун ҳаётини хавфга қўйган фотосуратчи
Венгриялик фотосуратчи Ризсави Тамас 6 йилдан бери Будапештнинг энг муҳим бинолари, миноралари, ҳайкаллари устига чиқиб, ўз шаҳри ҳақида жуда чиройли фотосуратлар олмоқда. Унинг таъкидлашича, бу она шаҳрига ва касбига бўлган ҳақиқий муҳаббати ҳамда ҳис-туйғуларининг акси ҳисобланар экан. “Ҳаттоки ўз шаҳрим ҳақида ажойиб фотосуратлар олиш учун ҳаётимни хавф остига қўйиб, баланд биноларга кўтариламан”, — дейди Ризсави.
Будапештнинг гўзаллигини барчага кўрсатиш учун суратлар олишда у ҳар хил ёритиш функциялари ва об-ҳаво шароитларидан фойдаланар экан.
Аслида у трамвай ҳайдовчиси, аммо унинг орзуси фотосуратчилик билан шуғуллунишдир. Бу суратлари билан Ризсави ўз она шаҳри билан нечоғлик фахрланишини кўрсатиб беришни мақсад қилган.