10:20 / 24.04.2016
1773

Пхеньян: АҚШ жазоланган америкалик туфайли Шимолий Кореяга тазйиқ ўтказмоқда

Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Су Ённинг таъкидлашича, АҚШ ҳукумати Пхеньянда 15 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган америкалик талаба Отто Фредрик Вомбиер билан боғлиқ вазиятдан фойланиб, Шимолий Корея халқи ҳаётини мушкуллаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Вашингтон америкалик талабадан ҳаётимизни мушкуллаштириш учун фойдаланмоқда. Талаба Шимолий Кореяга сафари чоғида нафақат давлатимиз ҳақида ахборот тўплаган, балки бизнинг раҳбаримизга қарши операцияни тайёрлаш мақсадида ахборот йиғиш жараёнининг бир қисми бўлган", деб айтди вазир.

Вазир, шунингдек, Шимолий Корея пойтахтига қайтгач, давлат раҳбариятини АҚШ ўзининг фуқароси тақдиридан хавотир билдираётганидан хабардор қилишини ҳамда бу масалани ҳал қилиш бўйича кейинги қадамлар унинг ваколатига кирмаслигини айтди.

Март ойи ўртасида АҚШ Давлат департаменти вакили Марк Тонер талабага чиқарилган жазо ҳукмини "ҳаддан ташқари қаттиққўл" эканлигини айтган ва талабани зудлик билан озод этишга чақирган.

Top