Қозоғистонлик боксчи Головкин америкалик Уейдни нокаутга учратди
34 ёшли қозоғистонлик боксчи Геннадий Головкин IBF чемпиони камари учун мажбурий даъвогар, 26 ёшли америкалик боксчи Доминик Уэйдга қарши жангда рақиби устидан муддатдан аввал ғалабага эришди. АҚШнинг Инглвуд шаҳрида бўлиб ўтган жанг 2-раунддаёқ тугади.
Навбатдаги марта якшанба тонги кўплаб қозоғистонликларни телевизор олдига тўплаган Головкин жангни ўз услубига хос тарзда, яъни рақибига кучли ҳужумлар бериб бошлади. Қозоғистонлик боксчи шу тариқа рақиби жангга қанчалик тайёрлигини текширмоқчи бўлган. Америкалик GGG’нинг босимини кўтара олгандек туюлсада, 2-раундда рингга қулади. Жанг ҳаками америкалик боксчига техник нокаут берди.
Қозоғистонлик боксчи 16 марта WBA, 13 марта IBO, 4 марта WBC ва биринчи марта IBF чемпиони камарини ҳимоя қилди. Бу жанг Головкин учун 2016 йилдаги биринчи ва фалоятидаги 35-жанг бўлди. Головкин барча жангларида ғолиб бўлган, улардан 32 тасини муддатидан аввал якунлаган. 26 ёшли Уэйд ўз фаолиятидаги 18 та ғалабадан кейин биринчи мағлубиятига учради.