Жамият | 11:42 / 25.04.2016
5639
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик талаба Токиода Япония ТИВ ўтказган танлов ғолиби бўлди

23 апрель куни Токио шаҳрида чет эл элчихонаси ходимлари ва чет элликлар ўртасида 19-маротаба "Япон тилида нотиқлик санъати" танлови бўлиб ўтди. Унда 20га яқин турли давлат элчихона вакиллари ва чет элликлар иштирок этишди.

Ушбу танлов Япония Ташқи ишлар вазирлиги, Япония фан, таълим, маданият вазирлиги, "Ниппон Тимес" нашри ва бир қанча йирик корпорациялар ҳомийлигида бўлиб ўтди.

Танлов якунида биринчи ўринга "Дунёни ўзгартирувчи куч" мавзусида қатнашган ўзбекистонлик талаба, Тошкент давлат шарқшунослик институти битирувчиси Фахриддин Эргашев лойиқ деб топилди ҳамда диплом ва Япония Ташқи ишлар вазирининг махсус соврини билан тақдирланди.

Ҳозирда Фахриддин Эргашев Япониянинг Токио чет тиллари университетида магистратура бўлими Халқаро муносабатлар йўналишида давлат гранти асосида ўқийди.

Мобил мухбир: Нафосат Зафарова, ТДШИ