10:41 / 25.04.2016
2322

Шаҳзода Чарльз «Ҳамлет»нинг кичик эпизодида иштирок этди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II нинг ўғли, Уэльс шаҳзодаси Чарльз Уильям Шекспир вафотининг 400 йиллиги муносабати билан ташкил этилган томошада пайдо бўлди, деб ёзмоқда The Telegraph.

Уильям Шекспир шарафига уюштирилган, Бенедикт Камбербэтч ва Жуди Денч каби машҳур артистлар иштирок этган анжуманда, шаҳзода Чарльз саҳнада пайдо бўлиб, Ҳамлетнинг бутун дунёга машҳур иборасини нутқ қилган: «Мавжуд бўлмоқлик ёки аксинча? Муаммо мана шунда». Бу эса томошабинларнинг олқишига сабаб бўлган.

Буюк Британиянинг машҳур шоири Уильям Шекспир вафот этганига 400 йил тўлиши муносабати билан ўтказиладиган хотира анжумани, дунёнинг бир қатор йирик шаҳарлари, хусусан, Москва ва Санкт-Петербург кинотеатрларида ҳам намойиш этилиши ҳақида хабар қилинган эди. Жонли эфир Стратфорд-апон-Эйвондан амалга оширилади.

Top