00:43 / 25.04.2016
1732

Туркиянинг Килис шаҳри ўққа тутилиши оқибатида қурбонлар бўлди

24 апрелда Туркиянинг Сурия билан чегарасида жойлашган Килис шаҳри икки марта ўққа тутилди. Бу ҳақда Hurriyet нашрига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди. Газета маълумотларига кўра, Суриянинг ИШИД жангарилари эгаллаган ҳудудидан бир нечта ракета отилган.

Иккита ракета шаҳарнинг марказий қисмидаги иккита уйга, кейинроқ шаҳар губернаторининг девонхонасидан 100 метр узоқликда жойлашган масжидга теккан.

Охирги маълумотларга кўра, масжидда бир киши ҳалок бўлган, 10 киши жароҳатланган. Яна 16 киши уйларнинг ўққа тутилиши оқибатида жароҳатланган.

Top