Ўзбекистон | 15:31 / 26.04.2016
4545
2 дақиқада ўқилади

26 апрель, тонгги 5:23...

Тошкент, 1966 йил 26 апрель. Соат тонгги 5:23. Барча сокин уйқуда...

Ана шу пайт табиатнинг вайронкор кучи бўлмиш зилзила бутун шаҳарни яксон этди. Маҳаллалар, кўчалар вайронага айланди, одамлар бу воқеаларга тушунмай, даҳшатдан қотиб қолди...

Эпицентри Қашқар ва Лабзак маҳаллалари ўрнида қайд этилган зилзиланинг вертикал зарблар кучи магнитудаси 5,3 га тенг бўлиб, силкиниш 8 баллни кўрсатган. У 10—12 сония силкиниб турган.

Статистикага эътибор қаратиладиган бўлса, 1966 йилнинг 10 май, 24 май ҳамда 5 июнь кунлари ҳам кучли зилзилалар содир бўлган.

26 апрель куни содир бўлган ер силкиниши натижасида 2 млн. кв. метрдан зиёд турар жой, 236 та маъмурий бино, 180 га яқин ўқув юрти, 185 тиббиёт ва 245 саноат корхонаси биноларига зарар етган.

78 минг киши бошпанасиз қолган, расмий маълумотларга кўра, 8 киши ҳалок бўлган. Бунга сабаб силкинишларнинг бўйлама бўлганлиги билан изоҳланади, бўйлама тебранишларда бинолар катта зарар кўрмайди. 200 нафарга яқин киши эса касалхонага ётқизилган.

Қарийб 15 минг оила ўзи ташаббус кўрсатиб, Ўзбекистоннинг ва собиқ иттифоқнинг бошқа шаҳарларига кўчиб ўтишга рози бўлишган.

Ана шундай қийинчилик кунида одамлар бир-бирига елкадош бўлди. Ҳеч ким бировнинг мулкини тунамади, бировга озор етказмади. Кўчалар, маҳаллалар, бинолар, хиёбонлар, хуллас, бир сўз билан айтганда бутун бир Тошкент одамларнинг меҳнати, бир-бирларини қўллаб-қувватлаши оқибатида қайта бунёд бўлди.

Бугун ...

Сарвар Анвар ўғли тайёрлади