08:54 / 26.04.2016
1751

Арманистон полицияси: Еревандаги автобусдаги портлаш фугасли бўлган

Ереванда 25 апрель кечки пайт юз берган автобусдаги портлаш фугасли бўлган, деб ёзди фейсбукда Арманистон полицияси бошлиғи маслаҳатчиси Нарек Малян.

"Автобус дизель ёнилғида ишлаган, у ёнмаган, "қуруқ портлаш" юз берган. Автобус ҳаракатланаётганда портлаган, ҳайдовчи тирик ва ўз ҳушида, портлаш осколкали эмас, фугасли бўлган", деб ёзди Малян.

Малян, шунингдек, бу ахборот айни вақтда юз берган воқеанинг тўлиқ тафсилоти эканлигини таъкидлаб ўтган.

Top