17:50 / 26.04.2016
7125

Ҳилол Насимов «Ўзбекфильм»га директор этиб тайинланди

Таниқли актёр ва режиссёр, сценарийнавис, Ҳилол Насимов «Ўзбекфильм» акциядорлик жамияти директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» миллий агентлиги сайтида маълум қилинган.

Ҳилол Насимов (1963 йилда туғилган) бунга қадар «Ўзбекфильм»да постановкачи режиссёр лавозимида фаолият юритар эди. Тошкент театр ва санъат институти битирувчиси (1985 йил). Киностудиядаги фаолиятини 1987 йилда режиссёр ёрдамчилигидан бошлаган.

Кўплаб фильмларнинг сценарий муаллифи, ҳаммуаллифи ва режиссёри ҳисобланади. Насимов томонидан сўнгги йилларда суратга олинган фильмлар орасида «Гумроҳлар» (2014 йил), «Одноклассники.ру» (2013), «Тубанлик» (2012), «Муқаддас бурч» (2011), «Алданган аёл» (2010) ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин. Шунингдек, у кўплаб фильмларда рол ижро этган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 15 октябрида «Ўзбекфильм» раҳбари ўзгарган, Замир Аринов ўрнига Комилжон Шамсиддинов директор вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ишлай бошлаганди.

Top