Жаҳон | 19:49 / 26.04.2016
1367
1 дақиқада ўқилади

Путин қутида 20 донадан зиёд сигарет сотилишини тақиқлади

Россия президенти Владимир Путин бир қутида 20дан зиёд сигарет донаси бўлишини тақиқловчи қонунга имзо чекди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида эълон қилинган.

“Федерал қонунларнинг “Тамаки тутуни таъсиридан фуқаролар соғлиғини ҳимоя қилиш ва тамаки истеъмоли оқибатлари тўғрисида”ги 19 моддасига ўзгартириш киритилди. Унга мувофиқ сигарет истеъмол қутиси ичида 20 тадан зиёд сигарет донаси бўлмайди” — дейилади ҳужжатда.

Аввалроқ Давлат думаси ва Федерация Кенгаши томонидан ушбу қонун қабул қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш