Фан-техника | 10:37 / 27.04.2016
12224
3 дақиқада ўқилади

Imzo Akfa асосий шоу-руми очилиш маросими

25 апрель куни Imzo Akfa Тошкентдаги биринчи дераза фабрикасининг асосий шоу-руми тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Юзлаб кишилар катта байрамга гувоҳ бўлиш учун тўпландилар. Кўплаб йўловчилар эса бундай ёрқин ҳодиса ёнидан эътиборсиз ўтиб кета олишмади.

Томошабинларнинг ҳаяжонли шов-шуви бир соатча давом этди, ниҳоят соат 19:30да саҳнада бошловчи пайдо бўлди. Ишлаб чиқариш ҳажми ва лойиҳанинг ўзига хослиги тўғрисидаги оловли нутқи тингловчилар кўнглидан яхши таассуротлар қолдириб, давомли қарсаклар билан кутиб олинди. Автоматлаштирилган ишлаб чиқариш ҳамда тайёр маҳсулотлар сифатининг ишончлилиги ҳақидаги таъсирли видеороликдан сўнг томошабинларда Ўзбекистонда замон талабларига монанд, кутилган фабрика фаолият бошлаганига шубҳа қолмади.

ImzoAkfa – ойна-деразалар ишлаб чиқариш технологиясига буткул янгича ёндашувдир. Тўлиқ автоматизация ва беқиёс кўлами эвазига Imzo фабрикаси ҳаққоний равишда бутун МДҲ бўйича ўзига хос биринчи ва ягона дераза ромлари ишлаб чиқарувчи фабрика мақомига эга бўлди.

Барчада хуш кайфият уйғотган светомусиқали шоу ва компания тақдимотидан сўнг экранда улкан Imzo ёзуви намоён бўлди ва бошловчи барчани компаниянинг қувончи ва ғурурига шерик бўлишга ҳамда Imzo Akfa компаниясининг янги катта намойишлар залига баҳо беришга таклиф этди.

Шоу-рум эшиклари ортида эса ҳақиқий байрамона кайфият ҳукм сурмоқда эди. Мусиқачилар гуруҳи жонли мусиқа ижро этарв ва официантлар меҳмонларга ичимлик тарқатар экан, маслаҳатчилар, ёрдамчи материаллар ва тайёр маҳсулотларнинг ўта кенг танловини намоён қилган ҳолда, маҳсулотнинг афзалликлари хусусида сўзлаб беришди.

Қатнашчилар ушбу оламшумул ҳодиса хусусида эсдалик учун ўз изларини қолдириш имконига эга бўлди. Шоу-румга киришда ўрнатилган “Ўз имзоингни қолдир” сарлавҳали баннерда меҳмонлар ўз тилакларини ёки шунчаки имзоларини қолдиришди.

Ҳар бир истак билдирган одам ўз қўллари билан Imzo эшик ва ромларинининг самарадорлигини синаб кўрди. Шунингдек, маҳсулотларнинг ҳар қандай дид эгасининг талабини қондира олувчи чиройли дизайни ва рангларидан баҳра олдилар. Ҳамма Imzo Akfa – юқори технологияли эшик ва ромлар ишлаб чиқиш соҳасида Ўзбекистонда узоқ кутилган муваффақиятли лойиҳа эканига ишонч ҳосил қилди.

Энди пойтахтимиз аҳолиси дераза ромлари ишлаб чиқарувчисини тўғри танлаганига ишонч ҳосил қила олади.  Сиз Imzo Akfa маҳсулотларини танлар экансиз, яқинларингизга қулайлик ва мустаҳкамлик туҳфа этасиз. Сиз энг яхшисига муносибсиз. Бизни танланг! Манзилимиз: Навоий кўчаси 2 (мўлжал – собиқ Навоий ярмаркаси).

Реклама ҳуқуқлари асосида.