Жаҳон | 09:26 / 27.04.2016
1812
1 дақиқада ўқилади
Манба: Восточний космодромидан биринчи ракета парвози кечиктирилиши ҳақида қарор охирги лаҳзада қабул қилинган
Россиядаги янги Восточний космодромидан "Союз-2.1а" ракета-ташувчисининг парвози 1 кунга қолдирилиши бўйича қарор охирги дақиқада қабул қилинган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги космик соҳадаги манбасига асосланиб хабар тарқатган.
Ракета орбитага "Ломоносов", "Аист-2Д" коинот қурилмалари ва SamSat-218 нанойўлдошини олиб чиқиши керак эди.
Бу парвоз космодромдан амалга ошириладиган илк парвоз бўлиб, у 27 апрель Москва вақти билан соат 05:01 га (Тошкент вақти билан 07:01) белгиланган эди.
«Роскосмос»дагилар парвознинг кечиктирилиши сабабини маълум қилишмаган.
Охирги маълумотларга кўра, ракета парвози 28 апрель куни Москва вақти билан соат 5.01да амалга оширилади.