19:35 / 27.04.2016
2470

Тошкентда армрестлинг бўйича XV Осиё чемпионати бошланди

Тошкентда армрестлинг бўйича ўсмирлар, ёшлар, катталар, хотин-қизлар, фахрийлар ва жисмоний имконияти чекланган спортчилар ўртасида XV Осиё чемпионати бошланди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар бермоқда.

Осиё чемпионати иштирокчилари сифатида Ўзбекистон, Япония, Жанубий Корея, Ироқ, Индонезия, Ҳиндистон, Покистон, Қувайт, Малайзия, Мўғулистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон терма жамоалари қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, мамлакатимиз армрестлинг федерацияси ва Осиё армрестлинг федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада тўрт юздан ортиқ спортчи куч синашмоқда.

Бу галги Осиё чемпионатида Умиджон Аҳмедов, Бобур Бекчонов, Ислом Баҳромов, Сардор Худойбердиев, Сирожиддин Кунишов, Ҳумоюн Тошмуҳамедов, Ҳусниддин Меҳмонов, Мафтуна Давлатова каби ўзбекистонлик армрестлингчилар иштирок этмоқда.

Top