06:47 / 27.04.2016
1524

Трамп 5 та штатда праймериз ғолиби бўлди

Дональд Трамп АҚШ президенти лавозими учун сайловларда Республикачилар партиясидан номзод бўлиш учун мавқеини янада мустаҳкамлаб олди: у партия ичидаги дастлабки сайловлар ўтган барча 5 та штат: Пенсильвания, Мэриленд, Коннектикут, Род-Айленд ва Делавэрда ғолиб бўлди.

АВС телеканали маълумотларига кўра, республикачи миллиардерга Пенсильванияда 69 фоиз, Коннектикутда – 59 фоиз, Род-Айлендда – 66 фоиз, Делавэрда 59 фоиз сайловчи овоз берди.

"Умид қиламанки, барча овоз беришга бормоқда, чунки бу ўзига хос ноёб ҳодисадир. Бу ҳаракатдир", деб ўз ютуғига изоҳ бериб ўтди Трамп.

Ўз навбатида демократларда учта штат: Мэриленд, Пенсильвания ва Делавэрда Хиллари Клинтон етакчилик қилмоқда.

26 апрелда ўтган праймериз натижаларига кўра 18-21 июлда Кливлендда ўтадиган республикачилар қурултойида 172 делегатнинг овози тақсимланиши керак. Қурултойда партия номидан ким АҚШ президенти лавозими учун сайловларда иштирок этувчи расмий номзод бўлиши ҳақида қарор қабул қилинади.

Top